Пандемия узоққа бормайди: Хитойда коронавирус тўхташини олдиндан аниқ айтган олимдан жавоб
Глобал коронавирус пандемияси қанча вақт давом этади? Хитойда коронавирус эпидемияси қачон тўхтатишини деярли аниқ топган олим, Нобель мукофоти соҳиби Майкл Левитт буни ҳам ҳисоблаб чиқди.
Майкл Левитт Хитойдаги пандемия қачон тўхтатишини 98 фоиз аниқликда айтиб берганди.
Яхши хабар
72 ёшли биофизик олимга кўра, коронавирус пандемияси, кўпчилик кутганидан кўра, эртароқ тугайди.
Левитт кунига 50 дан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолатлари кузатилаётган 78 мамлакатдаги вазиятни ўрганиб, ҳисоблаб чиқди. Кундалик кузатувлар касалликни юқтириш ҳолатлари мунтазам пасайиб бораётганини кўрсатмоқда.
«Рақамлар ҳали улкан, аммо пасайишдан умид қилишимиз учун аниқ сигналлар бор», — деди олим.
Расмий статистика маълумотлари пасайтириб кўрсатилган ёки ноаниқ бўлиши эҳтимолини ҳам Левитт назардан қочирмади, унинг таъкидлашича, барибир шу ҳолатда ҳам юқоридаги фактор ўз кучида қолади.
Пандемия тез орада тугашига Левиттнинг ишончи комил. Биз ваҳимага берилмасак бас, қолгани жойида бўлади, таъкидлайди у.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февраль ойи бошида Майкл Левитт ҳамкасблари билан тақдим этган ҳисоботда Хитойда янги турдаги коронавирус тарқалиши ўз чўққисига чиқиб бўлгани, коронавирусни юқтирувчилар ва ундан вафот этувчилар сони яқин ҳафталарда сезиларли даражада қисқариши кўрсатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter