Пандемия шароитидаги инновациялар ҳақида онлайн анжуман ўтказади

IT-Park ҳамда GoToAsia.Market ҳамкорликда Ўзбекистонда пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича корпорациялар, бизнес ва давлат органлари учун инновацияларга доир онлайн анжуман ўтказади.
Ушбу анжуман инвесторлар ва технологияларни қўллаб-қувватловчи жамғармалар вакиллари учун ҳам фойдали бўлади: унда алоқа маълумотларини алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олиш мумкин.
GTAM Alliance – «IT-ASIA» MChJ (Тошкент), «IT-V» (Москва), «Global Care League» MChSh (Олма-Ота) асосида 2019 йилда ташкил этилган лойиҳадир. Ташкилотнинг асосий мақсади CIS, MENA ва Indiq бозорида инновацион технологияларни (инновацияларни узатиш) тарғиб қилишдир.
Ҳозирда асосий эътибор давлат ва бизнес буюртмачилари, шунингдек, технологик-инновацион лойиҳалар манфаатлари йўлида Россия ва Ўзбекистондаги фаолиятга қаратилмоқда.
Онлайн анжуман 2020 йил 5 май куни Москва вақти билан соат 11:00, Тошкент вақти билан соат 13:00 бошланади.
Анжуманда Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистондаги стартаплар вакиллари, шунингдек, Covid-19 Challenge 2020 дастурининг финалчилари маъруза қилади.
Онлайн анжуман 4 та мавзуда бўлиб ўтади:
- Тиббиётдаги технологиялар
- Онлайн таълим
- Масофавий иш
- B2B ва B2G ечимлар
Анжуман дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: очилиш маросими, лойиҳалар тақдимоти ва экспертлар ва меҳмонларнинг фикр-мулоҳазалари.
Агар сиз стартапчи бўлсангиз ва ушбу онлайн анжуманда маъруза қилишни истасангиз, қуйидаги ҳаволалар орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Анжуман ҳақида батафсил маълумот: https://gotoasia.market/online-conference-covid
Рўйхатдан ўтиш: https://gotoasia.market/online-conference-covid#form
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter