«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди
Ҳукумат қарори билан Баҳодир Бешимович Эшмуратов «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ноябрь ойи охирларида Шарифжон Турсунов «Ўзтрансгаз» акционерлик жамияти раиси лавозимидан бўшатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter