Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзстандарт» болаларга ўйинчоқ сотиб олишда эҳтиёткорликка чақирди

«Ўзстандарт» болаларга ўйинчоқ сотиб олишда эҳтиёткорликка чақирди

«Ўзстандарт» агентлиги ота-оналарни Хитойда ишлаб чиқарилган «Music Lollipop» ўйинчоғини сотиб олишда огоҳликка чақирди. Бу ҳақда агентлик веб-саҳифасида хабар қилди. 

Хабарга кўра, ушбу ўйинчоқ русуми «Haunger» бўлиб, хавф тури — бўғилиш. Бу ўйинчоқ батареяда ишлайдиган lollipop-ширинлиги кўринишида бўлади.

Қайд этилишича, ўйинчоқ дастаги жуда узун ва ёш бола дастакни оғзига солиб, тиқилиб қолиши мумкин. Маҳсулот ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли Европа стандарти EN 71-1 талабларига тўлақонли жавоб бермайди. Маълум қилинишича, ўров-идиши блистер ойначали картон қутидан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг