Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзстандарт» аҳолини кимёвий хавфга эга шампунлардан огоҳлантирди

«Ўзстандарт» аҳолини кимёвий хавфга эга шампунлардан огоҳлантирди

«Ўзстандарт» агентлиги истеъмолчиларни жиддий хавфга эга бўлган шампун ва кондиционер маҳсулотларидан огоҳлантирди. Бу ҳақда агентлик веб-сайти хабар қилди.

Айтилишича, пластик идишларга қуйилган Fructis Hair Food шампун ва кондиционер маҳсулоти турли кимёвий хавф даражаларига эга эканлиги таъкидланган.

Ушбу маҳсулотнинг ўзига хос шакли, ранги ва кўриниши туфайли, ёш бола ёки заиф киши уни егулик деб ўйлаши мумкин. Агарда маҳсулот ичиб юборилса, соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.

Чунки маҳсулот таркибида сиртқи-фаол, кўпик ҳосил қилувчи модда бўлиб, у нафас йўлларида кўпик ҳосил қилиши натижасида, кимёвий пневмонияга олиб келади.

Кимёвий пневмония болалар ва катта кишиларни ўлим ҳолатигача олиб келиши мумкин. Маҳсулот озиқ-овқат иммитацияси Кўрсатмасининг талаб ва қоидаларига жавоб бермайди.

Огоҳлантирувчи давлатлар томонидан тамғаланишида маҳсулотнинг зарарлилиги ҳақида огоҳлантириш чоралари кўрилган.

Шунингдек идиш сиртида меваларнинг тасвири туширилгани ҳақида айтиб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг