«ЎзМобайл» уйдан чиқмаган ҳолда мобил алоқа абонентига айланишни таклиф қилди
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга риоя этиш мақсадида, «Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали мобил алоқа хизматларига онлайн-уланиш хизматини ишга туширди.
«Карантин шароитида сиз учун муҳим бўлган инсонлар билан алоқада қолиш жуда зарур. UZTELECOM мобил алоқаси сизни кутилмаган вазиятларда қўллаб-қувватлайди ва сизларга уйдан чиқмаган ҳолда абонентимиз бўлиш имкониятини тақдим этади.
Хизмат компания сайти орқали онлайн-аризани тўлдириш йўли билан амалга оширилади ва бунда сиз сўралаётган барча зарур маълумотларни, шу жумладан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат параметрлари, сотиб олмоқчи бўлган рақамингиз ва танлаган тариф режангизни кўрсатишингиз лозим. Сўнгра, 1-3 иш куни давомида аризангиз кўриб чиқилади ва бизнинг агентларимиз сиз билан боғланади. Рақамни фаоллаштириш танланган тариф режанинг абонент тўлови тўлангандан сўнг (пуллик тоифадаги рақам танланган ҳолларда, рақам учун тўлов қўшилган ҳолда) амалга оширилади.
Миллий оператор жамоаси сизлардан барча карантин қоидаларига риоя қилишни, ўзингизга ва бошқаларга ғамхўрлик қилишни ҳамда уйда қолишингизни сўрайди. Биз эса, ўз навбатида, сизларнинг алоқангиз ҳақида қайғурамиз!», дейилади компания хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter