Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзмиллийбанк томонидан Humo ва UzCard интеграцияси якунланди

Ўзмиллийбанк томонидан Humo ва UzCard интеграцияси якунланди

Ўзмиллийбанк мижозлари учун яна бир қулай имкониятни тақдим этади. Ўзмиллийбанкнинг Humo ва UzCard банкоматлари интеграцияси муваффақиятли якунига етди.

Хўш, бу нима дегани? Мазкур тизимнинг мижозлар учун афзаллиги нимада? Эндиликда мижозлар ҳар икки тизим карталари орқали банкнинг исталган банкоматидан пулларни нақдлаштириш имкониятига эга бўладилар.Ушбу имконият Республика бўйлаб банкка тегишли барча банкоматларда мавжуд бўлиб, улардан нафақат UzCard ва Humo миллий тўлов тизимларининг карталаридан, балки VISA, Mastercard, UnionPay халқаро банк карталари орқали ҳам нақд пул маблағларини ечиб олиш мумкин.

Бу банк мижозларининг ортиқча оворагарчилигига чек қўйиб, уларга янада қулайлик яратади. Яъни банк мижозлари бундан кейин вақтларини ортиқча сарф этмайди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, юртимизда ўрнатилган 566 та банкоматларнинг 35 таси VASh банкоматлари бўлса, 531 дона банкомат UzCard ва Humo карталарини қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзмиллийбанк мижозларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатишдан доим манфаатдор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг