Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎзЛиДеП Қашқадарё вилояти кенгашига янги раҳбар сайланди

ЎзЛиДеП Қашқадарё вилояти кенгашига янги раҳбар сайланди

Фото: ЎзЛиДеп Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди. 

Йиғилишда кенгаш раиси вазифасига Турсунов Шухрат Хамидович бир овоздан сайланди.

Жорий йилнинг биринчи чораги якунида партия сафига 16 615 нафар янги аъзолар қабул қилинган.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида бошланғич партия ташкилотлари сони 1035 тага ўсиб, шундан намунали бошланғич партия ташкилотлари сони 740 тани ташкил қилади.

Йиғилишда шунингдек, Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов иштирок этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг