«Ўзкимёсаноат» раисига ўринбосар тайинланди
Евгений Александрович Коржиков «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Е. Коржиков шу кунга қадар «Navoiyazot» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Олдинроқ, Одил Шукурович Темиров «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter