Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича муҳим ахборот эълон қилди

«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича муҳим ахборот эълон қилди

Фото: Xabar.uz

24-26 февраль кунлари А-373 «Тошкент – Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман тушиши кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши ҳамда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, шунингдек, йўлларда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди. 

Бундан ташқари, 21-28 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Хусусан:

Қашқадарё вилояти: Китоб ва Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё ва Бойсун туманларида;
Самарқанд вилояти: Самарқанд ва Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин ва Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх ва Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинди.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг