Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» кучли шамол ва чанг бўронлари бўйича хабар берди

«Ўзгидромет» кучли шамол ва чанг бўронлари бўйича хабар берди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» прогнозига кўра 19 декабр куни Ўзбекистон ҳудудларининг баъзи жойларда ёмғир ва шамолнинг 15-20 м/с гача кучайиши маълум қилинганди. 

Ҳақиқатда Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида эрталаб ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши ва шамолнинг кучайиши кузатилди.

Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг баъзи туманларда ёмғир ёғишидан олдин шамолнинг кучайиши чангли бўронларнинг кўтарилишига ва кўринувчанликни ёмонлашишига олиб келди.

Яқин 2-3 соатда (соат 13 дан 15 гача) Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғишидан олдин шамолнинг кучайиши мумкин, баъзи жойларда қисқа муддатга чангли бўронлар кўтарилиши кутилмоқда, дейилади Гидрометеорология хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг