«Ўзгидромет» кучли жазирамадан огоҳлантирди
![«Ўзгидромет» кучли жазирамадан огоҳлантирди](https://static.xabaruz.com/crop/1/6/720_460_95_1630917032.jpg)
25-26 июнь кунлари республикага жазирама иссиқ ҳаво тўлқини кириб келади.
Буни «Ўзгидромет»нинг ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари тасдиқламоқда.
Аввалига 24-25 июнь кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати максимумлари +42 даража, кейинроқ 26 июнь куни эса республиканинг бошқа вилоятларида иссиқ жазирама ҳаво тўқини (тоғлардан ташқари) камида +39 даража иссиқликни тақдим этади.
Бу иссиқ ҳаво тўлқини паст босимли ҳаво сектори бир қисми бўлиб, у Туркманистондан кириб келади.
Туркманистоннинг 3 вилоятида 25 июнь куни максимал ҳаво ҳарорати +45 даражагача қизийди.
«Ўзгидромет» икки кун аввал эълон қилган ҳафталик маълумотида кунлар ўтиши билан ҳаво исиб боришини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter