«Ўзгидромет» жазирама қачондан чекиниши бўйича маълумот берди
Бугун Ўзбекистонда кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 41-44° ни, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45-46° гачани ташкил этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабар бермоқда.
Эртадан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40°, баъзи жойларда жанубда 42° гача, шимолда 34-37° атрофида бўлади.
Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва жума кунига келиб 33-35° ни ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади, баъзи ҳудудларда эса июл ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3° паст бўлади.
Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter