Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати 22 даражагача исишини прогноз қилди

«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати 22 даражагача исишини прогноз қилди

Фото: Xabar.uz

Келаётган ҳафта бошларида жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади.

Ўзгидромет хабарига кўра, Қорақалпоғистон Рeспубликасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 5-10° илиқ; 20-21 февралда кечаси 2° совуқ -3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 6-11° илиқ; 20 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 21 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 20 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 21 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 9-14° илиқ; 20 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 21 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 9-14° илиқ; 20 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 21 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 20 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 21 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 6-11° илиқ; 20 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 9-14° илиқ; 21 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 20-21 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг