Ўзгидромет: ҳафта ўртасида кучли ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет берган хабарга кўра, жорий йилнинг 26-30 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шунингдек, 26-28 март кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, жорий йилнинг 26-31 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўраляпти.
Расмий хабарда республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли ва бу ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлиги айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter