«Ўзгидромет» довондаги ҳолат бўйича маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази жорий 11-13 март кунлари А-373 автойўлининг «Қамчиқ» довони қисмида об-ҳаво шароитларининг кескин ёмонлашуви ҳақида огоҳлантирган эди.
Қайд этилишича, 11–12 март «Қамчиқ» довонида кучли ёғинлар қор, ёмғир аралаш қор 41 мм ҳажмида кузатилди, метеорологик майдончада қор баландлиги 54 см, тоғ ёнбағирларидаги қор баландлиги 180 см.гача аниқланган.
«Ўзгидромет» мутахассислари томонидан кутилаётган об-ҳаво шароитлари (ҳаво ҳарорати, ёғинлар ва ҳ.к.), қор қоплами таркиби, тоғ ёнбағирларидаги қор баландлиги таҳлил қилиниб, 12 март соат 12:00 дан қор кўчки хавфи эълон қилинди. Довонда соат 12:00 дан автомобил ҳаракати мутлоқ чекланди.
«Ўзгидромет» прогнози тўғри чиқиб, довон ҳудудида 5 та қор кўчкиси кузатилди. Энг катта қор кўчкисининг ҳажми 400 мин м3 ташкил этган.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Аввалроқ «Қамчиқ» довонида қор ва тош-тупроқ кўчкиси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter