«Ўзэнергосотиш» компаниясига янги раис тайинланди
«Ўзэнергосотиш» АЖ бошқаруви раиси лавозимига Обиджонов Жаҳонгир Обиджонович тайинланди.
Ж.Обиджонов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳамда 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Ж.Обиджонов 2004 – 2007 йилларда Марказий банкда турли лавозимларда, 2007 – 2017 йилларда «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» ОАТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2017 – 2019 йилларда «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раиси ўринбосари, кейинчалик бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи, 2020 – 2022 йилларда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У 2024 йилда Англиянинг «Anglia Rusking University» университетида «Бизнес бошқаруви магистри» (МБА) магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади. https://t.me/minenergy_uz/11848
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter