Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком»: Тезлик ошиб, нархлар туширилади

«Ўзбектелеком»: Тезлик ошиб, нархлар туширилади

Фото: «Ўзбектелеком»

«Ўзбектелеком» АК кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини ва абонентлар сонини ошириш, интернетга уланишни янада юқори тезликда тақдим этишга йўналтирилган бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2019 йилнинг тўрт ойи мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

  • Линия кабел хўжаликларини техник меъёрда сақлаш мақсадида эскирган телефон тармоғи линияларини таъмирланди, 4 минг км.дан ортиқ турли сиғимдаги кабел маҳсулотлари янгиланди, республиканинг барча ҳудудларида xDSL технологияси орқали тақдим этилаётган телекоммуникация хизматлари сифати кўрсаткичлари оширилди.
  • 150 мингдан ортиқ сиғимга эга, тармоққа кенг полосали уланиш қурилмалари ўрнатилиши натижасида абонентларга FTTx технологиялари бўйича оптик алоқа линиялари орқали телекоммуникация хизматлари тақдим этилмоқда. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида 2 408 та кўп қаватли уйлар, 1 108 та умумтаълим мактаблари замонавий телекоммуникация хизматлари билан таъминланди.
  • «Ўзбектелеком» АК томонидан 2019 йил бошидан аҳоли ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларига GPON технологияси орқали замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш мақсадида 5 минг км.дан ортиқ оптик алоқа кабеллари ётқизилди.
Фото: «Ўзбектелеком»

«Ўзбектелеком» АК Чақириқларни қайта ишлаш ягона маркази иши сифати ва самарадорлигини ошириш учун республиканинг барча вилоятларидан қўнғироқларни «1084» ва «1086» қисқа рақамларига қайта йўналтирилиб, қўнғироқларни қабул қилиш тизими марказлаштирилди.

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ҳозирги вақтда абонентларни улаш учун умумий сиғими 146 944 портга эга GPON ҳамда 54 272 портли VDSL технологияси қурилмаларни монтаж ва созлаш ишлари олиб борилмоқда ва жорий йилнинг 2-чораги якунига қадар тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йил 3-чораги якунига қадар қўшимча 600 мингдан ортиқ портга эга GPON қурилмалари етказиш режалаштирилган.

Телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш давом этмоқда. Тезлик ошиб, нархлар туширилмоқда, дейилади компания хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг