«Ўзбектелеком» интернетга уланиш учун онлайн аризаларни қабул қила бошлади
«Ўзбектелеком» АК кенг полосали алоқа хизматларига уланиш учун сотув ва хизмат кўрсатиш офисларига ташриф буюрмай, онлайн тарзда ариза бериш имкониятини йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда кенг интернетга уланиш учун мурожаат қилувчи муайян мижозларнинг аризалари бевосита «1084» қисқа рақами бўйича Ахборот марказига қўнғироқ қилиш, шунингдек компания расмий сайтининг «Онлайн дастур» бўлими орқали қабул қилинади.
Қайд этилишича, «Ўзбектелеком» АКнинг ҳудудий бўлинмалари Ахборот марказидан аризалар қабул қилинган кундан бошлаб телекоммуникация хизматларини тақдим этиш бўйича Шартномани бажариш учун 1 иш кунидан кечиктирмасдан жойларга чиққан ҳолда хизматга уланишни ташкил этишга буюртма берадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter