«Ўзбектелеком» АК бош директори ўзгарди
Назиржон Ҳасанов «Ўзбектелеком» АК бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.
Назиржон Ҳасанов Набижанович шу кунга қадар «Ўзбектелеком» АКнинг Давлат органлари билан ўзаро муносабатлар бўйича директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бу компания раҳбариятининг йил ҳисобидан учинчи бор ўзгариши. Бунга қадар 2018 йилнинг феврали ва августида компанияга янги бош директор тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 8 август куни «Ўзбектелеком» АК раҳбариятида қатор лавозимга тайинлашлар амалга оширилган ва компания раҳбари этиб Шуҳрат Қодиров тайинланганди.
2018 йилнинг февраль ойидан августига қадар бош директор лавозимида ишлаган Фарҳод Розиев эса компаниянинг тижорат директори вазифасига ўтказилганди.
Назиржон Ҳасанов 1970 йилда туғилган. Миллати ўзбек.
Маълумоти олий: 2002 йилда Тошкент электротехника алоқа институтининг Телекоммуникациялар факультетини битирган (сиртқи). 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий Бизнес Мактабини тамомлаган (сиртқи).
- Меҳнат фаолиятини 1991 йилда «Андижон Телеком» филиалида электромеханик лавозимидан бошлаган.
- 1991-2005 йилларда «Андижон Телеком» филиалида муҳандис бўлиб ишлаган.
- 2005 йилдан 2008 йилгача «Ўзбектелеком» АК директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
- 2008 йилдан 2014 йилгача «Ўзбектелеком» АК бош директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
- 2015 йилдан 2017 йилгача «Ўзбектелеком» АК техник директори лавозимида ишлаган.
- 2017 йилда «Ўзбектелеком» АК «Бош коммутация маркази» филиали директори лавозимида ишлаган.
- 2018 йил май ойидан бошлаб — «Ўзбектелеком» АК Давлат органлари билан ўзаро алоқалар бўйича директори лавозимида фаолият юритиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter