Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари Устюртда табиий газ қазиб чиқарилиши ва бурғилаш ишлари ҳолатини ўрганди

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ»  аъзолари Устюртда табиий газ қазиб чиқарилиши ва бурғилаш ишлари ҳолатини ўрганди

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

«Ўзбекнефтгаз» АЖ АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида янги майдонларда углеводородлар захирасини ошириш конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва технологик объектларни қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Дастлаб, конлардаги табиий тушишни олдини олиш мақсадида капитал таъмирлаш ишлари доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, «Шарқий Бердах» конида бўлдилар.

«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖнинг мутахассислари томонидан амалга оширилган мукаммал таъмирлаш ишлари якунланиб, саноат миқёсида табиий газ оқими олинган 44-сонли қудуқнинг ўзлаштириш жараёнларида қатнашилди, қудуқдан олинган маҳсулот биргаликда газ қувурларига қўшилди.

Устюрт регионида углеводородлар захирасини ўстириш Дастури доирасида «Шарқий Бердах» конида олиб борилаётган геологик қидирув ишлари доирасида коннинг қуйи қатламлари истиқболларини баҳолаш мақсадида бурғиланаётган «Қуйи Шимолий Бердах» 4-сонли қидирув қудуғида бўлиниб, бурғилаш ишлари билан танишилди, ишчи ходимлар билан суҳбатда бўлиб, яшаш шароитини яхшилаш ва барча шароитларни яратиб бериш юзасидан тегишли департамент бошлиқларига кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, ERIELL компанияси томонидан олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан танишилди.

Компания томонидан Устюрт регионига ZJ-70 маркали Хитойда ишлаб чиқарилган 4 та бурғилаш дастгоҳлари жалб қилинган бўлиб, жумладан бурғиланаётган «Қуйи Шарқий Бердах» 10-сонли ҳозирги кунчага 3900 м ни ташкил этади. «Қуйи Шарқий Бердах» 12-сонли қудуғида эса бурғилаш чуқурлиги 3131 м гача етган, бу ерда компания вакиллари билан биргаликда бурғилаш жараёнлари, зарур материал-техник ресурслар ва кимёвий реагентлар билан таъминлаш, қудуқларни ишга туширишни тезлаштириш учун уларни жиҳозлаш ишларини жадаллаштириш масалалари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида пудратчи бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш ташкилотлари ва тегишли департамент бошлиқлари билан конларда ва янги майдонларда олиб борилаётган қудуқларни бурғилаш ва мураккаб таъмирлаш ишлари муаммоли масалалар муҳокама қилиниб ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Барча бурғиловчи ва қазиб олувчи ишчи ходимларни мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан табриклаб, барча ишчи-ходимларга миннатдорчилик билдирди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг жорий йил саккиз ойлиги бўйича белгиланган режанинг бажарилиши ҳамда келгусида табиий газни ошириш борасида амалга оширилиши режалаштирилган геологик-техник чора-тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлар ва қудуқларда табиий газ қазиб чиқарилишини ўрганиш ишлари давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг