«Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими ташкил этилди.
Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев янги тайинланган биринчи ўринбосар ҳамда ўринбосаларни жамоага танишитирган.
Бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти бошлиғи Беҳзод Бобурович Усмоновга юклатилди.
Беҳзод Усмонов Тошкент кимё-технология институти ва Манчестер университетида таҳсил олган.
Бундан ташқари, Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозими вазифаларини бажаришга Шуҳрат Кидирбаевич Даулетияров тайинланди.
Шуҳрат Даулетияров «Ўзбекнефтгаз» АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш департаменти бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимида эса Сардор Алишерович Мирзаев иш бошлади.
Бугунги кунги қадар, Сардор Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ҳисоб палатасида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter