Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекконцерт» директори: «Ҳамма жонли куйлайди. У Райҳонми, Шаҳзодами, фарқи йўқ»

«Ўзбекконцерт» директори: «Ҳамма жонли куйлайди. У Райҳонми, Шаҳзодами, фарқи йўқ»

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда бўладиган яккахон концерт дастурлари босқичма-босқич жонли ижрога ўтказилади.

Бу ҳақда у бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган «Миллий эстрада санъатининг аҳоли, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида матбуот анжуманида маълум қилган.

«Фонограмма орқали қўшиқ ижро этадиган хонандаларнинг илк яккахон концертининг 30 фоизини жонли ижро этилишини мажбурий қиламиз. Кейинги дастурларда 60 фоиз, ундан сўнг 90 фоиз, шу орқали тўлиқ жонлига ўтамиз. Ҳамма жонли куйлайди. У Райҳонми, Шаҳзодами, фарқи йўқ. Ҳозир ички дастур қабул қилиняпти, феврал ойи давомида маълум қилинади» деган «Ўзбекконцерт» директори журналистларга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг