Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 ойда қарийб 15 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 ойда қарийб 15 млрд долларга етди

2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млрд АҚШ долларига ёки 11,9 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлигининг мамлакат импорт-экспортига оид дастлабки маълумотларида қайд этилди.

Маълум қилинишича, 3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 5,7 млрд АҚШ доллари ва импорт 9,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида жаҳоннинг 167 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь ойида 5 млрд АҚШ долларини, февралда қарийб 4 млрд АҚШ долларини ташкил этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг