Ўзбекистоннинг «Ravon»и «Porsche» ва «Honda»ни ортда қолдирди
Сибирь шаҳарларида Ўзбекистоннинг «Ravon» русумидаги автомобилларини сотиб олишга қизиқиш 3,3 карра ошди. Бу ҳақда «Автостат.Инфо» агентлигининг Сибирь шаҳарларида янги автомобилларни рўйхатга олиш бўйича 2017 йил якунларига доир маълумотлари шоҳидлик бермоқда.
Демак, автобрендлар орасида ўтган йил 12 ойи якунлари бўйича энг сезиларли ўсишни Ўзбекистоннинг «Ravon» бренди (+333 фоиз) қайд этди. Ўзбек машиналарининг кўп сотилишига уларнинг нархи чўнтакбоплиги ва Сибирда янги дилерларнинг фаол иш бошлагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Қолган брендлар орасида нисбатан сезиларли ўсиш «Porsche» (+63,4 фоиз)да кузатилди. Кейинги ўринларда — «Honda» (+61,5 фоиз), «Land Rover» (+56,8%) ҳамда «Mitsubishi» (+54,6 фоиз).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter