Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Португалиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Португалиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Португалияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган) Нодир Ғаниев ушбу мамлакат Президенти Марселу Ребелу де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди.

Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.

«Белем» саройида бўлиб ўтган расмий маросимдан сўнг кечган мулоқот чоғида Португалия президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолаган. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Президент Марселу Ребелу де Соуза Нодир Ғаниевни ушбу лавозимга тайинлагани билан табриклаб, унга Португалия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятида улкан зафарлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 августда ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг