Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг бир неча вилоятида ер қимирлади

Ўзбекистоннинг бир неча вилоятида ер қимирлади

Бугун, 19 июл куни Тошкент вақти билан 12:26 да (19.07.2023 йил, Гринвич бўйича 07:26 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 36,69 градус шимолий кенглик; 69,88 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 227 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 512 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 3 балл, 239 км.
  • Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 416 км.
  • Жиззах вилоятида 2-3 балл, 421 км.
  • Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 432 км.
  • Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 433 км.
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 442 км.
  • Андижон вилоятида 2 балл, 503 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 504 км.
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 511 км.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг