Ўзбекистоннинг 2024 йил уч ойидаги иқтисодий кўрсаткичлари — статистика
Статистика агентлиги 2024 йилнинг январ-март ойларида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди. Бу даврда ЯИМ ҳажми жорий нархларда 242 701,6 млрд сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга ўсган.
Саноат тармоғининг ўсиши 6,5 фоиз бўлиб, ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,8 ф.п.ни ташкил этган.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши — 3,6 фоиз, ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,4 ф.п.
Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши — 6,8 фоиз, ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,4 ф.п.
Хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 6,8 фоизни ташкил этган. Шундан савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 10,2 фоизга, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 10,4 фоизга ҳамда бошқа хизмат соҳалари 5,1 фоизга ўсган. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 3,4 ф.п.ни ташкил этган.
Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 3,6 фоизга ўсиб, ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,2 ф.п.ни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter