Ўзбекистонлик ёш боксчилар Осиё чемпионатини 8 та медал билан якунлади
Қозоғистонда бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди.
Йигитлар ўртасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтиб, спортчилар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди.
Олтин медал:
- -54 кг: Самандар Олимов
- -67 кг: Шавкатжон Болтаев
- -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
- -80 кг: Жавоҳир Умматалиев
- -86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
Кумуш медал:
- -60 кг: Саят Илясов
- +92 кг: Шаҳзод Полвонов
Бронза медал:
- -48 кг: Муҳаммадғиёс Собитхонов
Шу тариқа, ўсмирлар терма жамоаси (йигитлар ва қизлар) мазкур қитъа биринчилигида 4 та олтин, 7 та кумуш ва 11 та бронза, ёшлар эса 8 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter