Ўзбекистонлик таэквондочи жаҳон чемпиони бўлди!
Мексикада ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. +73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Светлана Осипова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди!
Финал беллашувида Осипова исроиллик Дана Арзанни 3 раундда (2:1) мағлубиятга учратди. Бу билан Осипова жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган биринчи таэквондочи қизимиз сифатида тарихда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳон чемпионатида икки вакилимиз совриндор бўлишганди.
Терма жамоа етакчиси, олимпиада чемпиони Улуғбек Рашидов эса кутилмаганда ютқазиб қўйганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter