Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадада 4 та медални қўлга киритди
Швейцария давлатида бўлиб ўтган нуфузли Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
90 га яқин давлатдан 350 нафарга яқин ўқувчи иштирок этган олимпиадада Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Азизбек Назаров ҳамда Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Маҳмудов олтин медал, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Ҳакимова кумуш медал ҳамда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Соҳибжон Дилмуродов бронза медалларини қўлга киритди.
Президентнинг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олтин медал олган ўқувчи БҲМнинг 500 баравари (165 млн сўм), устози 450 баравари (148,5 млн сўм) миқдорида, кумуш медал учун ўқувчи 300 баравар (99 млн сўм), устози 250 баравар (82,5 млн сўм) ҳамда бронза медал учун ўқувчи 200 баравар (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.
Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса лавозим маошига 150 фоиз ҳар ой 100 фоизлик устама олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter