Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик курашчилар халқаро турнирда 20 та медал қўлга киритди

Ўзбекистонлик курашчилар халқаро турнирда 20 та медал қўлга киритди

Белбоғли кураш бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтган  халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 20 та медал қўлга киритди. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.

Ротак шаҳри мезбонлик қилган турнирда Ҳиндистон, Россия ва Ўзбекистондан спортчилар иштирок этишди. Курашчилар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида гиламга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Ҳанабой Ўрайимов, Аббос Аҳмаджонов, Муроджон Ҳамидов, Достонбек Обиджонов, Самандар Абдусаломов, Азимжон Йўлдошев, Фарангиз Абдунабиева ва Шириной Йўлдошевалар олтин медалларни қўлга киритди.

Турнир давомида уч мамлакат вакиллари ўзаро келишиб, ушбу мусобақани ҳар йили ташкил қилишни келишиб олди. Шунингдек, томонлар 2026 йилги мусобақа мезборнлигини Ўзбекистонга беришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг