Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик журналистлар Туркияда магистратура ва докторантурага ўқишга тавсия этилади

Ўзбекистонлик журналистлар Туркияда магистратура ва докторантурага ўқишга тавсия этилади

Фото: ОАВ ва Ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

2018 йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва Ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Туркия Жумҳурияти Кастомону Давлат Университети билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарларининг давлат ташрифларидан сўнг, давлатлар муассасалари ўртасида кенг ҳамкорлик муносабатлари ўрнатила бошланди. Эътиборли жиҳати шундаки, Жамоат фонди Туркия Давлат таълим муассасаси билан ўзаро ҳамкорлик битими имзолаган биринчи нодавлат нотижорат ташкилот бўлди.

Фото: ОАВ ва Ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Меморандумни Туркия Жумҳурияти томонидан Кастомону Давлат Университети ҳайъати раҳбари, университет ректори, профессор ва фан доктори Сайид Айдин, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва Ахборот Агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлатириш Жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсуповлар томонидан имзоланди.

Ушбу меморандумга мувофиқ Жамоат фонди ҳар йили Ўзбекистонда фаолият юритаётган 10 нафар журналистни Кастомону Давлат Университети журналистика факультети магистратура ва докторантурасига ўқишга тавсия этади. Ушбу тавсияга кўра, талабалар имтиҳонсиз ва бепул таълим олиш имкониятига эга бўлишади. Бундан ташқари, меморандумда йилда 2 марта ўзбекистонлик журналистлар учун Кастомону Давлат Университетида халқаро семинарларда иштирок этиш имконияти яратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг