Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик икки фуқаро Россияда уч йилга қамалди

Ўзбекистонлик икки фуқаро Россияда уч йилга қамалди

Фото: «Камертон»

Россиянинг Астрахань вилояти Красноярск туман суди ўзбекистонлик икки фуқарони уч йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда «Regnum» вилоят прокуратураси матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Айбланувчилар чегарачилар томонидан қўлга олинган.

Хабарга кўра, апрель ойида икки нафар ўзбекистонлик чегара орқали 200 тадан ортиқ сайғоқ шохини олиб ўтган. Сайғоқлар Қизил китобга киритилган ноёб жонивор ҳисобланади ва Россия Федерациясида ҳам халқаро шартномалар асосида муҳофаза қилинади.

Суд ҳукмига кўра, улар уч йил ва икки ойга озодликдан маҳрум этилди, жазо умумий тартибли колонияда ўталади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг