Ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпионлиги учун жангни бекор қилди
Америкалик журналист Ден Рафаэл ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов (9-0-1, 6 КО) ва россиялик Магомед Қурбонов (25-0, 13 КО) ўртасидаги жанг ўтказилмаслигини маълум қилди.
Мадримов ва Қурбонов жанги 8 март куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) суперўрта вазн тоифасида WBA чемпионлиги учун кечиши керак эди. Бироқ тиббий кўриклардан сўнг ўзбекистонлик боксчида муаммолар аниқланган ва шу сабаб жанг бекор қилинган.
Ар-Риёддаги бокс оқшомининг бош қаҳрамонлари британиялик боксчи Энтони Жошуа (27-3, 24 КО) ва камерунлик Френсис Нганну (0:1) бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter