Ўзбекистонга сайёҳлар энг кўп қаердан келаётгани очиқланди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида 3 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 млн. нафарга ёки 1,9 бараварга ошган.
Ўзбекистонга 8 ойда ойда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?
— Қозоғистон – 922,7 минг нафар
— Қирғиз Р. – 821,9 минг нафар
— Тожикистон – 814,5 минг нафар
— Россия – 316,9 минг нафар
— Туркия – 45,8 минг нафар
— Жанубий Корея – 10,9 минг нафар
— Германия – 10,3 минг нафар
— АҚШ – 7,8 минг нафар
— Ҳиндистон – 6,7 минг нафар
— Франция – 6,4 минг нафар
— Озарбайжон – 6,1 минг нафар
— Исроил – 6,6 минг нафар
— Буюк Британия – 6 минг нафар
— Италия – 4,7 минг нафар
— Испания – 3,1 минг нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter