Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келган хорижликлар сони ошмоқда – статистика
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида 423,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
— қариндошларни йўқлаш – 379,6 минг киши
— дам олиш – 26,9 минг киши
— хизмат юзасидан – 8,2 минг
— даволаниш – 5,0 минг киши
— тижорат – 2,8 минг киши
— ўқиш мақсадида – 1,2 минг киши.
Маълумот учун, 2022 йилда 5,2 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ва бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3,4 млн. нафарга ёки 2,8 бараварга ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter