Ҳушёр туринг! Ўзбекистонга Кавказдан совуқ ва нам ҳаво кириб келади
Ўзгидромет маълумотига кўра, 4-5 январ кунлари Кавказ минтақасидаги нам ва нисбатан совуқ ҳаво оқимлари Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши кузатилади. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига совуқ ҳавонинг кириб келиши натижасида, ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқдан 3 даража совуққача пасайиши ва ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Шамол ғарбдан 7-12 м/с (25-43 км/с) тезликда эсади.
«Қамчиқ» довонида об-ҳаво ўзгарувчан, вақти-вақти билан қор ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даражагагача совуқ бўлади. Шамол ўз йўналишини ғарбдан шарқ томонга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с (54-72 км/с) гача кучайиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter