Ўзбекистонга 8 ойда 3 млн хорижлик келган – Давстатқўм
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январьавгуст ойларида 3 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 млн. нафарга ёки 1,9 бараварга ошган.
Ўзбекистонга 8 ойда туристик мақсадда ташриф буюрган давлатлар:
- Қозоғистон – 922,7 минг нафар
- Қирғиз Р. – 821,9 минг нафар
- Тожикистон – 814,5 минг нафар
- Россия – 316,9 минг нафар
- Туркия – 45,8 минг нафар
- Жанубий Корея – 10,9 минг нафар
- Германия – 10,3 минг нафар
- АҚШ – 7,8 минг нафар
- Ҳиндистон – 6,7 минг нафар
- Франция – 6,4 минг нафар
- Озарбайжон – 6,1 минг нафар
- Исроил – 6,6 минг нафар
- Буюк Британия – 6 минг нафар
- Италия – 4,7 минг нафар
- Испания – 3,1 минг нафар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилнинг 1 август ҳолатига 3,3 млн. нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter