Ўзбекистонда «яширин иқтисодиёт» салмоғи қандай қисқартирилади?
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига «яширин иқтисодиёт» салмоғини иқтисодий усулларни ишлатган ҳолда қисқартириш масаласи ҳам киритилган.
Қайд этилишича, бу бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳа билан «яширин иқтисодиёт» омилларини соҳалар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиб, уни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда:
- иқтисодий фаолиятни легаллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
- импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини таъминлаш;
- айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;
- электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини жорий этиш;
- нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шу жумладан кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси ва бошқа йирик миқдордаги битимлар бўйича ҳисоб-китобларни банк орқали амалга ошириш учун қулай шароит яратиш;
- тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига қатъий йўл қўймаслик;
- давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш назарда тутилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter