Ўзбекистонда яна бир жамғарма ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Унда давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоларни кўрсатиб ўтди.
Президент ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб ушбу ҳудуд учун мос бўлган дарахт кўчатларини кўпайтириши зарурлигини таъкидлади.
Мисол учун, Андижон, Пахтабод ва Марҳамат туманларида 30 дан зиёд павловния етиштирувчи хўжаликлар ташкил этилган ва ҳозирда улар 5 миллион дона кўчатлар экишга тайёр.
Бундай хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамда аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда «Яшил замин» жамғармалари ташкил этилади.
Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида «Яшил замин» жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 5 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter