Ўзбекистонда халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги 140,034 Гбит/с га етди
Шу йилнинг 2 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев раислигида вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Унда 2018 йилнинг I ярим йиллигида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолати, шунингдек соҳага хорижий сармояларнинг жалб этилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши сарҳисоб қилинди.
Ҳайъат кун тартибига кўра, соҳанинг жорий йил I чорагидаги ривожланиш ҳолати сарҳисоб қилинди. Унга кўра соҳада хизмат кўрсатиш кўлами ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,9 фоизга ошган. Халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги cониясига 140,034 Гбит.га етган. Яъни, 2018 йилнинг бошига нисбатан 1,5 баробар ошган (йил бошида 94,034 Гбит/с). Шунинг билан бирга, интернет провайдерлар учун халқаро интернет каналларига уланиш нархи ўзгаришсиз қолган – 244985 сўмни ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter