Ўзбекистонда самбочимиздан яна бир олтин!
Бугун, 1 сентябрь куни Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинларининг 14-кунги баҳслари ўтказилмоқда.
Самбочимиз Камолиддин Холмаматов финалда тожикистонлик Умид Ҳасанбековга қарши кураш тушди ва ғалаба қозонди! Бу биз учун ушбу Осиё ўйинларидаги 21-олтин медаль бўлди!
Шунингдек, самбода Нилуфар Давлетова ҳам финалда қозоғистонлик рақибга қарши жанг қилди, аммо имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter