Ўзбекистонда қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қор кўчкиси хавфи ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг 28 февраль кунидан 4 март санасигача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинган.
«Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз», дейилади ФВВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter