Ўзбекистонда қанча тамаки ва носвой чекувчилар борлиги очиқланди
Ўзбекистонда қарийб 4,5 миллион чекувчи бор. Бу ҳақда «Тамакисоз» ассоциацияси раиси муовини Мухтор Ғаниев «Дарё»га берган интервюсида маълум қилди.
Ғаниевнинг айтишича, чекувчилар сонини аниқлаш бўйича ўрганиш ўтказилган.
«2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бир қатор илмий текшириш институтлари билан ҳамкорликда носвой ва сигарет масаласини ўрганиб чиқдик. Ҳисоб китобларга қараганда, Ўзбекистонда 4,5 миллион чекувчи бор. Шундан ярмидан кўпроғи — 2,4 миллион нафари сигарет чекади. Қолганлари (2,1 миллион нафари) носвой чекади.
Униси ҳам, буниси ҳам заҳар. Лекин таҳлил натижалари қўлбола носвойларнинг заҳари кўпроқ еканини кўрсатди. Унинг таркибида оғир металлар, хусусан, рух, стронсий ва бошқа заҳарли елементлар мавжуд. Улар оғиз бўшлиғи, жиғилдонга тушиши оқибатида саратон касаллигига олиб келади. Турли онкологик касалликлар келтириб чиқаради»—дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter