Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қачон об-ҳаво исиши мумкинлиги айтилди

Ўзбекистонда қачон об-ҳаво исиши мумкинлиги айтилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология маркази дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Кеча Ўзбекистон ҳудудига совуқ кириб келди. Ўзбекистон ҳудудининг ката қисмида ёмғир ёғди ва ёмғир қорга айланди. Синоптиклар ваъда қилганидек, совуқ унча кучли бўлмади. Ўтган кечаси ҳаво ҳарорати 4-7 даража совуқгача, шимолда 10-12 даража совуқгача, Устюртда 14-16 даража совуқгача пасайди.

Бугун эрталабга келиб, ҳудуднинг катта қисмида қор ёғиши тўхтади. Фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши сақланиб турипти. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ-3 даража илиқ атрофида бўлади.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.

Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 2-5 даража илиқгача, жанубда 7-9 даража илиқгача исийди.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг