Ўзбекистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда
Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтаётган брифингда бугун, соат 08:00 дан бошлаб Республикада муҳим сиёсий жараён – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёнлари бошлангани эълон қилинди.
Брифингда қайд этилишича, сайловлар республика бўйича 10 784 та сайлов участкаларида ҳамда 39 та мамлакатдаги, жумладан, Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Малайзия, Хитой ва Ҳиндистон каби давлатлардаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарида тузилган 56 та сайлов участкаларида ўтказилмоқда.
28 июнь – 5 июль кунлари бўлиб ўтган муддатидан аввал овоз бериш жараёнларида эса жами 815 313 нафар сайловчи иштирок этган ва овоз берган. Улардан 180 729 нафари хорижда ва 634 584 нафари эса республика ичкарисида ушбу сиёсий жараёнларда иштирок этганлар.
Мазкур сайловда жами 19 млн 593 минг 838 нафар сайловчи рўйхатга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter