Ўзбекистонда оғир жиноят содир этган шахс 13 йил ўтиб Москвада қўлга тушди
Москвада Ўзбекистонда бирга яшаган аёлни ўлдириб, мулкини талон-торож қилган шахс сохта паспорт билан қўлга олинди, деб хабар бермоқда «МВД Медиа».
Ўзбекистон фуқароси 2010 йилда жиноят содир этган, шундан сўнг у Россияга қочиб кетган ва давлатлараро қидирувга берилган. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, эркак ўзи билан бирга яшаган аёлни ўлдириб, унинг телефони, минглаб доллар ва миллионлаб сўмни ўғирлаб қочиб кетган.
Жиноятчи Москвада кўчада ҳужжатларини текшириш вақтида полиция томонидан қўлга олинди. У сохта паспортни кўрсатган, маълум бўлишича, унда фотосурат қайта ёпиштирилган бўлган. Гумонланувчи ҳибсга олинган ва энди Ўзбекистонга экстрадиция қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter