Ўзбекистонда Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади (видео)
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этмоқда. Ушбу нуфузли анжуман Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтяпти.
Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда кам таъминланган аҳоли сони 12-15 фоизни (4,5-5 млн киши) ташкил этади. Охирги 2 йил ичида ижтимоий нафақа олувчилар сони 1,3 баробарга кўпайди, нафақалар миқдори 2 баробарга ошди.
«Лекин кам таъминланган аҳолига ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулини тўлаш ёки улар миқдорини ошириш орқали ушбу муаммо тўлиқ ечилмайди. Шунинг учун Жаҳон банки, БМТнинг Тараққиёт Дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга Ўзбекистонда Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади. Камбағалчиликнинг олдини олиш мақсадида 700 млн доллар маблағ жалб этилади», деди президент.
Мурожаатнома давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter