Ислом Каримовнинг Қашқадарёдаги ҳайкали қачон очилиши маълум
Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам қатнашмоқда.
Йиғилишда Бош вазир Абдулла Ариповнинг маълум қилишича, Қашқадарё вилоятида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилади. Қарши шаҳри марказига ўрнатилаётган ҳайкал шу йилнинг 24 январида очилиши режалаштирилмоқда.
Йиғилишда Қашқадарё вилоятининг ҳокими Зафар Рўзиев ҳам сўзга чиққан. «Ўзидан аввалги раҳбарнинг номини сақлаш, обрўсини кўтариш фақат мард раҳбарларнинг қўлидан келади. Бу — менинг эмас, халқимизнинг фикри. Ҳамма ҳам бунга қодир эмас», — деб айтган вилоят ҳокими.
«Тадбирни юқори савияда ўтказиш керак. Ўзим юбилейдан икки кун олдин бориб уни кўраман», — деди давлат раҳбари йиғилишда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter